«Комо» клубининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Николас Пас Миланнинг «Интер» клуби эътиборига тушди.
Бундан олдин Мадриднинг «Реал» клуби Пасни кейинчалик Англияга қимматроқ сотиб юбориш мақсадида ортга қайтармоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, агар ярим ҳимоячи ҳақиқатан ҳам «Реал»га қайтадиган бўлса, «Интер» дарҳол Мадрид клубига таклиф билан чиқади. Бироқ Италия грандида бундай йирик трансферни амалга ошириш учун етарли маблағ йўқ. Шу сабабли «нерадзурри» Пасни яхшигина маблағ эвазига ижарага олишни ва шартномага кейинчалик пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан мажбурий сотиб олиш бандини киритишни режалаштирмоқда.
Якунланган мавсумда 21 ёшли Пас «Комо» сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













