Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси, германиялик Феликс Нмеча «Ливерпуль»нинг трансфер рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда таниқли журналист Грэм Бейли хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, мерсисайдликлар 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун кечаётган курашга фаол киришган. Қайд этилишича, «асаларилар» Нмечуни 120 миллион евродан кам бўлмаган маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Шунингдек, иқтидорли ярим ҳимоячига «Реал Мадрид», «Манчестер Сити», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» каби Европанинг бошқа гранд клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Якунланган клуб мавсумида Нмеча барча мусобақаларда жами 42 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Transfermarkt портали мутахассислари айни пайтда немис хавбекининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳолашмоқда.













