Кириш Регистрация
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария 2-1 Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина 3-1 Қатар
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ

«Лион» «Ювентус»да иши юришмаган 26 ёшли бельгиялик ҳужумчини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Лион» клуби ҳужумчи Луи Опендани ўз сафига қўшиб олиш учун курашга киришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва журналист Жанлука ди Марцио ўз сайтида хабар берди.

«РБ Лейпциг»дан сотиб олинганидан сўнг трансфер ҳуқуқи «Ювентус»га тегишли бўлган форвард шу ёздаёқ Турин клубини тарк этиши мумкин. Манбанинг таъкидлашича, 26 ёшли бельгиялик футболчининг хизматларига «Монако», АПЛ вакили «Ноттингем Форест» ҳамда Германиянинг «Айнтрахт» клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Италиядаги дебют мавсуми Опенда учун анча омадсиз кечди. У Турин клуби сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи 2 та гол урди. Ваҳоланки, у бундан олдин «Лейпциг» ва «Ланс» жамоаларида жуда юқори маҳсулдорлик намойиш этиб келаётган эди.

Ди Марциога кўра, «Лион» айни пайтда ҳужум чизиғини кучайтиришга жуда муҳтож ва бельгиялик футболчини ўз трансфер рўйхатидаги асосий ва устувор номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.

Киритилди: 18:05, 20.06.2026.
Ўқилди: 1291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик