Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 0-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-1 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Дубл қайд этган Уэда Тунис — Япония учрашувининг энг яхши футболчиси бўлди

Баҳо:
+ | -

Япония терма жамоаси ҳужумчиси Аясе Уэда ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Тунисга қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

Ҳужумчи ўйиннинг 31 ва 83-дақиқаларида гол уриб, дублни расмийлаштирди. Иккинчи голидан бир дақиқа ўтиб, у Кейсуке Готога алмаштирилди.

Баҳс 4:0 ҳисобида японияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Самурайлар таркибида қолган голларга Даити Камада ва Дзюня Ито муаллифлик қилишди.

Ушбу ғалабадан сўнг Япония очколарини 4 тага етказиб, "F" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нидерландияга етиб олди. Жамоаларнинг тўплар нисбати тенг, бироқ Рональд Куман шогирдлари битта кўп гол уришгани эвазига биринчи ўринни эгаллаб туришибди.

Швеция гуруҳда учинчи ўринда бормоқда, Тунис эса кейинги босқичга чиқиш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлди.

Киритилди: 12:12, 21.06.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик