Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

УЕФА Евро-2028да мажбурий сув ичиш танаффусларини жорий этмайди

Баҳо:
+ | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Евро-2028 мусобақасида ФИФА қўллаётган мажбурий сув ичиш танаффусларини жорий этмасликка қарор қилди.

"The Telegraph" нашрининг хабар беришича, УЕФА 2026 йилги жаҳон чемпионатида қўлланилаётган уч дақиқалик мажбурий гидратация танаффуслари амалиётидан воз кечади. Мундиалда ушбу танаффуслар собиқ футболчи Гари Невилл ҳамда кўплаб мухлислар томонидан танқид қилинган. Хусусан, Англия — Хорватия (4:2) учрашуви вақтида ўйиннинг тўхтатилиши трибуналарда норозиликларга сабаб бўлган.

ФИФА бундай танаффусларни барча жамоалар учун тенг шароит яратиш мақсадида мажбурий деб ҳисобламоқда. Бироқ танқидчиларнинг фикрича, мазкур тўхталишлар америкалик телетрансляторларга қўшимча реклама жойлаштириш имконини бермоқда ва ўйин ритмини бузиб, футболни тўрт қисмга бўлиб қўймоқда.

Шунингдек, сув ичиш танаффуслари ҳатто кондиционерли стадионларда ва ҳаво ҳарорати нисбатан мўътадил бўлган учрашувларда ҳам қўлланилгани эътирозларга сабаб бўлган.

УЕФА вакили ташкилот ўз регламентини ўзгартиришни режалаштирмаётганини маълум қилди. Бу қарор Чемпионлар лигаси ва Англия, Шотландия, Уэльс ҳамда Ирландия мезбонлик қиладиган Евро-2028 мусобақасига ҳам тааллуқли.

УЕФА қоидаларига кўра, сув ичиш учун танаффус зарурати ҳар бир ўйинда алоҳида баҳоланади ва фақат кучли иссиқ шароитида қўлланилади. Агар ҳаво ҳарорати 35°C дан юқори бўлса, танаффус мажбурий ҳисобланади. Ҳарорат ушбу чегарадан паст бўлган ҳолларда эса қарорни учрашув бош ҳаками қабул қилади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 10:02, 22.06.2026.
Ўқилди: 721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик