Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Атлетико» ўйинчиси кутилмаганда Саудия Арабистонига кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби аргентиналик вингери Тьяго Альмада Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин.

Таниқли журналист Херман Гарсия Грованинг хабар беришича, 25 ёшли футболчига Саудиянинг «Ал-Аҳли» клуби кўз тиккан. Клуб «матрасчилар»га 26 миллион евролик таклиф билан чиқиши кутилмоқда. Альмаданинг ўзи эса келажаги борасидаги қарорни 2026-yilги жаҳон чемпионатидан кейин қабул қилишни режалаштирмоқда.

Ўтган ёзда «Атлетико» Альмадани Бразилиянинг «Ботафого»сидан 21 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Испания гранди сафида у барча турнирларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт бор ишғол қилди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 15:57, 22.06.2026.
Ўқилди: 1281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик