Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Де Лаурентис Жаҳон чемпионати ташкилотчилигини «ақл бовар қилмас» деб атади

Баҳо:
+ | -

«Наполи» клуби президенти Аурелио де Лаурентис Жаҳон чемпионатининг ташкилий даражасини юқори баҳолади. Эслатиб ўтамиз, дунё биринчилиги ўйинлари АҚШдан ташқари Канада ва Мексика майдонларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

«Мен учрашувларни рафиқам ва дўстларим билан биргаликда кузатяпман. Рафиқамнинг терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун стадионда Швейцария — Босния ва Герцеговина ўйинини томоша қилдим. Бу жуда ажойиб арена, транспорт ва автотураргоҳлар тизими мукаммал ташкил этилган — ҳеч қаерда навбатлар йўқ. Шунингдек, Кевин Де Брёйне ва Ромелу Лукакуни қутлаш учун Бельгия — Эрон учрашувига ҳам ташриф буюрдим», — дея Лаурентиснинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.

Де Лаурентис турнирнинг кенг кўлами ва оммавийлигига алоҳида тўхталиб ўтди:

«Бу шунчаки ақл бовар қилмас даражада. Чипталар нархи юқори бўлишига қарамай, стадионлар, ҳатто 70 минг томошабинга мўлжалланган ареналар ҳам ҳафтанинг иш кунларида тўлиб-тошмоқда. Бу футболнинг АҚШда қанчалик муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бу ерда "соккер" деб аталадиган ўйин келажакда ҳақиқатан ҳам катта мавқега эга бўлиши мумкин».

Тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ўтаётган Жаҳон чемпионати 19 июль куни ўз якунига етади.

Киритилди: 19:53, 22.06.2026.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик