Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Рейндерс: ««Милан»ни ҳеч қачон унутмайман»

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби собиқ футболчиси Тижани Рейндерс Англия чемпионатидаги унчалик муваффақиятли чиқмаган мавсумдан сўнг «россонери»ни илиқ хотиралар билан ёдга олди. Италиянинг «La Gazzetta Dello Sport» нашрига берган интервьюсида у «Милан» билан қалбан боғланиб қолганини айтиб ўтди.

«Мен «Милан» билан боғланганман, у абадий менинг юрагимда қолади. Мен клубда иккита ажойиб йилни ўтказдим ва жуда кўп нарсани ўргандим. Ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида. Бу икки йилни ҳеч қачон унутмайман», — дея Рейндерснинг сўзларини келтиради «pianetamilan.it».

Эслатиб ўтамиз, Тижани Рейндерс 2023 йилдан 2025 йилгача «Милан» сафида тўп сурган, шундан сўнг «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 10:28, 23.06.2026.
Ўқилди: 789 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик