Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-1 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Мбаппе: «Ҳаммамиз Дембеленинг гол уришини хоҳлаган эдик»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг ватандоши Усмон Дембеле ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Жаҳон чемпионати – 2026 доирасидаги Сенегалга қарши дастлабки ўйиндан (3:1) кейин Дембеле мухлислар томонидан танқидларга учраган эди. Ироқ билан бўлиб ўтган охирги учрашувда (3:0) «Олтин тўп» соҳиби гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

«Ҳаммамиз Усмон Дембеленинг гол уришини хоҳлаган эдик. Биз унга ўз имкониятларини кўрсатиши учун шароит яратиб беришимиз керак эди, у биз учун жуда муҳим», — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Франция Норвегия билан тўқнаш келади. Ўйин 26 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:26, 23.06.2026.
Ўқилди: 1370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик