Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Альварес «Атлетико» борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альварес келажакдаги режаларини белгилаб олди. Журналист Гастон Эдулнинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, ҳужумчи шу ёзда Мадриднинг «Атлетико» клубини тарк этишга узил-кесил қарор қилган.

Хулиан Каталониянинг «Барселона» клубига ўтишнинг иложи бўлмаган тақдирда ҳам, клубини ўзгартириш ниятида. Аргентиналик футболчи ўз кучини бошқа лойиҳада синаб кўришни хоҳламоқда. Аввалроқ ҳужумчининг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган вариантлар орасида Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам борлиги хабар қилинган эди.

26 ёшли аргентиналик футболчи «матрасчилар» сафида 2024 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган, бозор қиймати эса 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 13:57, 24.06.2026.
Ўқилди: 2634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик