Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Павел Евтеев Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Павел Евтеев Sports.kz нашрига берган интервьюсида ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидан ўрин олган Португалия — Ўзбекистон (5:0) учрашуви ҳақида фикр билдирди.

— Терма жамоаларнинг таркиби ва савияси ўзаро таққослаб бўлмайдиган даражада эди. Португалия сўнгги йилларда Европанинг етакчи терма жамоаларидан бири бўлиб келмоқда ва уларнинг Ўзбекистон устидан қозонган ғалабаси қонуний натижа бўлди. Криштиану Роналдунинг тезкор голи ўйин тақдирини олдиндан ҳал қилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳали ҳам плей-офф босқичига чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Бунинг учун Конго ДР устидан ғалаба қозониш ва бошқа гуруҳларда керакли натижалар қайд этилиши лозим. Ўзбекистон терма жамоасини 1/16 финалда ҳам кўрамиз деган умиддаман, — деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, икки турдан кейин Португалия ҳисобида 4 очко мавжуд бўлса, Ўзбекистон ҳали очко жамғармаган.

Гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учрашувлари 28 июнь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон Конго ДРга қарши майдонга тушади, Португалия эса Колумбия билан куч синашади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 14:30 да бошланади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 16:53, 24.06.2026.
Ўқилди: 1469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик