Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Тоттенҳэм» дарвозабон Дубравкани ўз сафига қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенҳэм Хотспур» клуби Словакия миллий терма жамоаси дарвозабони Мартин Дубравка билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Тажрибали посбон 1 июль куни эркин агент сифатида «шпорлар» сафига қўшилади. Унинг «Бёрнли» билан тузган шартномаси якунига етган.

Дубравка янги клубига ўтиш ҳақида фикр билдирди:

— Бу мен учун жуда қизиқарли давр. Янги саёҳат ва мен ҳамда оилам учун янги тажриба бошланмоқда. Буни интизорлик билан кутяпман. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди ва бу ерда эканимдан жуда хурсандман.

Мен йиллар давомида Роберто Де Дзерби жамоаларининг ўйинини кузатиб келганман. Унинг услуби, қарашлари ва маҳаллий мухлисларнинг ажойиб қўллаб-қувватлашини яхши биламан. «Тоттенҳэм» Премьер-лиганинг энг йирик клубларидан бири ҳисобланади ва барча билан танишиб, ишни бошлашни сабрсизлик билан кутмоқдаман, — деди Дубравка клуб матбуот хизматига.

Маълумот учун, Дубравка 2022/23 йилги мавсумнинг ярмини «Манчестер Юнайтед» сафида ижара асосида ўтказган. У манчестерликлар таркибида икки учрашувда майдонга тушиб, икки гол ўтказиб юборган.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:31, 24.06.2026.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик