Кириш Регистрация
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария 2-1 Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина 3-1 Қатар
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-2 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ

Рубен Диаш «Реал»га ўтишга умид қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Таниқли журналист Марио Кортегананинг хабар беришича, Мадриднинг «Реал» клуби португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам шу ёзда Мадрид грандига кўчиб ўтиш вариантини жиддий равишда кўриб чиқмоқда. Ўз навбатида, «шаҳарликлар» раҳбарияти ҳимоячини жамоада сақлаб қолиш тарафдори.

Маълумот учун, Рубен Диаш 2020 йили 71 миллион евро эвазига Лиссабоннинг «Бенфика» клубидан «Манчестер Сити»га ўтган эди. Унинг инглизлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Потуглиялик ҳимоячи якунланган 2025/26 йилги мавсумда «шаҳарликлар» сафида барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди. Нуфузли Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 03:29, 25.06.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик