Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Ираола «Ливерпуль»даги илк йиғинни бир қатор етакчиларсиз ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола мавсум олди тайёргарлик жараёнини тўлиқ таркиб билан бошлай олмаслиги тайин. Бунга бир қатор футболчиларнинг АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани сабаб бўлмоқда.

Мусобақа стартида «қизиллар»дан 8 нафар футболчи ўз миллий жамоаларига чақирилган эди. Кейинчалик Ватару Эндо жароҳат туфайли Япония терма жамоаси сафини тарк этди, бироқ шунга қарамай, клубнинг ЖЧ-2026даги вакиллари сони камаймади: «Осасуна»дан Виктор Муньоснинг трансфер қилиниши ҳисобига бу кўрсаткич яна 8 тага етди.

Ҳозирги ҳолатга кўра, «Ливерпуль»нинг барча 8 нафар футболчиси ўз терма жамоалари билан плей-офф босқичига йўл олиш эҳтимоли жуда юқори. Бу эса уларнинг таътилдан сўнг клуб ихтиёрига қайтиш муддатини янада кечиктиради.

Режага кўра, Ираола жамоани 13 июль атрофида йиғишни мақсад қилган. Агар «Ливерпуль» футболчилари тўп сураётган терма жамоаларнинг аксарияти мундиалда узоқроққа борадиган бўлса, янги мураббий фақат август ойи бошига келибгина, яъни дастлабки йиғин якунлангач, асосий таркиб билан тўлиқ иш бошлаш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 03:35, 25.06.2026.
Ўқилди: 1179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик