Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Кубарси Альвареснинг эҳтимолий трансфери ҳақида: "Барселона" таркиби ҳозир ҳам аъло даражада"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Пау Кубарси Мадриднинг "Атлетико" клуби аргентиналик ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг жамоага келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

"Ҳозирда бор эътиборим таркибимизда мавжуд бўлган футболчиларга, масалан, Ферран ва сафимизга яқиндагина келиб қўшилган Гордонга қаратилган. Аммо ким келишидан қатъи назар, у қучоқ очиб кутиб олинади. Агар ҳеч ким келмаса ҳам, мен жамоадошларимни охиригача қўллаб-қувватлайман. Бизнинг таркибимиз аллақачон аъло даражада", — дея Кубарсининг сўзларини Barça Universal нашри келтирмоқда.

Аввалроқ, Хулиан Альварес ёзги трансфер ойнасида "Барселона"нинг асосий мақсади эканлиги хабар қилинганди. Бироқ Каталония клуби ўз етакчисини қўйиб юбормоқчи бўлмаётган "Атлетико" билан ҳозирча келиша олмаяпти.

Киритилди: 18:34, 25.06.2026.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик