Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Баэна Альвареснинг эҳтимолий кетиши ҳақида: "Агар кетишга уринса, уни шахсан ўзим занжирбанд қилиб қўяман"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби футболчиси Алекс Баэна Хулиан Альвареснинг жамоани тарк этиш истаги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Аргентиналик форвард шу ёзда "матрасчилар" сафини тарк этиш нияти борлигини ошкора маълум қилган эди. Миш-мишлар эса анчадан бери футболчини "Барселона"га ўтиши билан боғлаб келмоқда.

"Балким у энг яхши мавсумини ўтказмагани учун ўзини бахтсиз ҳис қилаётгандир. Агар у кетишга уринса, уни шахсан ўзим занжирбанд қилиб қўяман. Мен ҳам ўтган мавсумдан унчалик мамнун эмасман, лекин шу ерда қолмоқчиман, чунки "Атлетико"ни, мухлисларимизни, стадионни, мураббийлар штабини, жамоадошларимни ва бу шаҳарни яхши кўраман. Агар бунга клуб нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, мен ҳеч қачон бундай муҳим ўйинчини асосий рақобатчилардан бирига сотмаган бўлардим. Мен ҳам Хулианнинг қолишини истайман", — дея Баэнанинг El Partidazo de COPE нашрига берган интервьюсидан иқтибос келтиради манба.

"Атлетико" Альварес бўйича музокаралар олиб боришни рад этмоқда, бироқ мавжуд маълумотларга кўра, "Барселона" янги таклиф тайёрламоқда.

Киритилди: 19:27, 25.06.2026.
Ўқилди: 1076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик