Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

«Милан» 60 млн евролик ҳужумчини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби «Челси»нинг сенегаллик ҳужумчиси Николас Жексонни харид қилиш ниятида. Бу ҳақда «Corriere dello Sport» газетаси хабар эълон қилди.

Манбанинг маълумотларига кўра, агар кимдир у учун 60 миллион евро таклиф қилса, «Челси» 25 ёшли ҳужумчини сотишга тайёр. Айни пайтда «Милан» «кўклар» раҳбарияти билан алоқа ўрнатган ва трансферни бошқа шартларда амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда.

Ортда қолган мавсумни Жексон ижара асосида Мюнхеннинг «Бавария» клубида ўтказди. Германия гранди сафида у 34 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

«Transfermarkt» портали маълумотларига кўра, Жексоннинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:03, 26.06.2026.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик