Аргентиналик ярим ҳимоячи Николас Пас «Комо» клубида қоладиган бўлди. Бу ҳақдаги маълумотни таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
Аввалроқ, «Реал» Паснинг трансфер ҳуқуқини «Комо»дан 9 миллион еврога сотиб олгани ва ўша заҳотиёқ 21 ёшли футболчини 60 миллион евро эвазига яна ортга сотгани ҳақида хабар берилган эди.
Бироқ, Романонинг маълум қилишича, «Комо» «Реал» ҳисобига тўлиқ 60 миллион евро ўтказиб бермайди. Қайд этилишича, шартномага махсус банд киритилган бўлиб, унга кўра «қаймоқранглилар» футболчининг кейинги сотувидан сезиларли миқдорда улуш олишади. Бундан ташқари, «Реал» истаган вақтида Пасни яна қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.
Ушбу трансферда «Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас ва клуб президенти Мирван Суварсо асосий ролни ўйнагани алоҳида таъкидланмоқда. Барча жараёнлар Николас Паснинг розилиги билан амалга ошган.
2025/26 йилги мавсумда Пас барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.













