«Ливерпуль» «РБ Лейпциг» қанот ҳужумчиси Ян Диомандани сотиб олиш муваффақиятсиз якунланган тақдирда турли вариантларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс The Redmen TV телеканали учун хабар берди.
Манба берган маълумотларга кўра, мерсисайдликлар Диомандага муқобил сифатида қуйидаги футболчиларни кўришмоқда: Матиас Фернандес-Пардо («Лилль»), Саид Эль-Мала («Кёльн») ва Янкуба Минте («Брайтон»).
«Қизиллар» ушбу футболчиларнинг нархи бўйича маълумот олмоқчи. «Ливерпуль» Диоманда трансфери билан боғлиқ масаланинг ҳал бўлишини августгача кутиб ўтирмайди. Англия клуби ўз трансфер режаларини имкон қадар тезроқ амалга оширишни истамоқда.
Аввалроқ ОАВда мерсисайдликлар «РБ Лейпциг» ҳужумчисининг ўтиши учун 116 миллион евро тўлашга тайёр эканлиги ҳақида хабар берилган эди.













