Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Влахович «Барселона»га шарт қўйди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби сербиялик марказий ҳужумчиси Душан Влахович Каталониянинг «Барселона» клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Агар испаниялик Ферран Торрес шу ёзда клубини ўзгартирадиган бўлса, у «кўк-анорранглилар» таркибида унинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Mundo Deportivo нашри берган маълумотларга кўра, Влахович «Барселона»га ўз молиявий талабларини билдирган. 26 ёшли ҳужумчи 15 миллион евро миқдорида шартнома имзолагани учун бонус ҳамда йилига тахминан саккиз миллион евро маош олмоқчи.

Душаннинг «кекса синьора» билан амалдаги меҳнат шартномаси жорий ойнинг охирида (шу кунларда) якунига етади.

2025/2026 йилги мавсумда форвард «Ювентус» сафида 23 та учрашувда майдонга тушиб, ўнта гол ва иккита голли узатма билан маҳсулдорлик кўрсатган.

Киритилди: 12:11, 28.06.2026.
Ўқилди: 1669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик