Мадриднинг «Реал» клуби марокашлик вингери Браим Диаснинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 26 ёшли футболчи сўнгги кунларда бир нечта таклифлар олганига қарамай, «Реал»да қолишга қарор қилган. Аввалроқ, «қаймоқранглилар» ҳам ҳужумчи билан шартномани узайтиришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Якунланган клуб мавсумида Диас барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 42 та ўйинда майдонга тушди, иккита гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.
Диаснинг «Реал» билан амалдаги шартномаси кейинги ёзда ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt мутахассислари ўйинчини 35 миллион еврога баҳолашмоқда.













