«Бавария»нинг чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг режалари маълум бўлди.
Мюнхен гранди худди шу позицияда тўп сурувчи Натаниэль Браун билан шартнома имзолаш борасида келишиб олди. Bayern & Germany нашрининг Transfermarktга таяниб хабар беришича, канадалик футболчи таркибга янги рақобатчи келганидан сўнг асосий таркибдаги ўрнини йўқотиш хавфи туғилганига қарамай, жамоадан кетмоқчи эмас. 25 ёшли футболчи Венсан Компанига ҳали ҳам асосий таркибда мунтазам майдонга тушишга лойиқ эканлигини исботлашга қатъий бел боғлаган.
Аввалроқ, агар манфаатли таклиф тушса, «Бавария» шу ёзда Дэвисни сотиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.













