Ярим ҳимоячи Гранит Жака жамоадан кетмоқчи эканлигини маълум қилганида «Сандерленд» раҳбарияти бундан ҳайратда қолди. Ушбу маълумотни инсайдер Фабрицио Романо ошкор қилди.
Аввалроқ, Лондоннинг «Челси» клуби 33 ёшли швейцариялик футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди.
Бироқ, Романонинг таъкидлашича, «аристократлар» 30-40 миллион евро тўлашни истамаяпти ва Жаканинг ёшини инобатга олиб, унинг трансфер нархини туширишга ҳаракат қилмоқда. Эндиликда трансфер масаласи клублар даражасида ҳал этилмоқда, чунки футболчининг ўзи «Челси»нинг ҳар қандай шартларига рози бўлишга тайёр.
Жака «Сандерленд» таркибида атиги бир мавсум ўтказди. «Қора мушуклар» либосида у АПЛда 34 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. Бундан ташқари, унинг ҳисобида олтита голли узатма мавжуд.













