«Ювентус» клуби «Рома» дарвозабони Миле Свиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
La Repubblica нашрининг хабар беришича, Турин клуби голкипер трансфери учун тахминан 35 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бироқ «Рома»га ушбу таклиф маъқул келмади. Рим клуби ўз футболчисининг сотувидан камида 60 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.
Миле Свилар 2022 йилда «Бенфика»дан «Рома»га эркин агент мақомида ўтган эди. Унинг «бўрилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда 26 ёшли голкипер Рим клуби сафида барча мусобақаларда 48 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 44 та гол олиб чиқди ва 21 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt портали Свиларнинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.













