Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Хаби Алонсо Ла Лигадан Кукурельяга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Райо Вальекано» клубининг чап қанот ҳимоячиси Пеп Чаваррия «Челси»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

28 ёшли футболчи «кўклар» томонидан Мадриднинг «Реал» клубига сотиб юборилган Марк Кукурельянинг эҳтимолий вориси сифатида кўрилмоқда. Инсайдер Маттео Мореттонинг хабар беришича, Чаваррия трансфери бўйича дастлабки музокаралар бўлиб ўтган. Ушбу футболчининг таклиф этилишига лондонликлар бош мураббийи Хаби Алонсонинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Transfermarkt портали Чаварриянинг трансфер баҳосини 10 миллион еврога баҳоламоқда. Якунланган мавсумда латераль «Райо Вальекано» сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Қайд этиш лозимки, Пепга даъвогарлар қаторида Леверкузеннинг «Байер» клуби ҳам тилга олинмоқда.

Киритилди: 11:50, 29.06.2026.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик