«Ливерпуль» клубининг марказий ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 25 ёшли футболчининг хизматларига «Ноттингем Форест» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Ўрмончилар» аллақачон мерсисайдликлар билан музокараларга киришган. Жонснинг трансфери 35–40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, «Ноттингем Форест» англиялик ярим ҳимоячига 2031 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномасини таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Якунланган мавсумда Жонс барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 49 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу давр мобайнида ярим ҳимоячи 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













