Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Манчестер Сити»нинг қимматбаҳо янги аъзоси тиббий кўрикдан ўтди

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» клуби ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон «Манчестер Сити»га расмий равишда ўтишга яна бир қадам яқинлашди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, 23 ёшли футболчи якшанба куни трансферни якунлаш учун Канзас шаҳрида тиббий кўрикдан ўтган. Ушбу битим Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги ўйинига қадар расмийлаштирилиши кутилмоқда. Трансфер баҳоси 116 миллион фунт стерлингни (тахминан 135 миллион евро) ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Англия миллий терма жамоаси мундиалнинг 1/16 финали доирасида Конго ДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 1 июль куни бўлиб ўтади ва ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Эллиот Андерсон «уч шерлар»нинг гуруҳ босқичидаги барча учрашувларида асосий таркибда майдонга тушган.

Киритилди: 12:15, 29.06.2026.
Ўқилди: 1094 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик