Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Винисиус «Реал» сардори бўлишни орзу қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор сардорлик боғичига эга бўлишни истамоқда. Бразилиялик футболчи «қаймоқранглилар» сафида анчадан бери — 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда, шу сабабли тез орада жамоанинг асосий сардори бўлиш мақомига жиддий равишда даъвогарлик қилиши мумкин. Журналист Альберто Перейронинг маълумотларига кўра, ҳужумчи ушбу орзу билан яшамоқда.

Даниэль Карвахаль кетганидан кейин «Реал»нинг биринчи сардорига Федерико Вальверде айланди. Винисиус эса айни пайтда жамоанинг вице-сардорларидан бири ҳисобланади.

Шу йилнинг 12 июль куни бразилиялик юлдуз 26 ёшни қарши олади. Футболчининг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган, бироқ яқин орада у узайтирилиши мумкин.

Киритилди: 12:27, 29.06.2026.
Ўқилди: 811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик