Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Пубиль Альварес ҳақида: «Футболчи қолгиси келмаса, у илгаригидек яхши ўйин кўрсата олмайди»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Марк Пубиль жамоа ҳужумчиси Хулиан Альварес билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдирди. Аввалроқ аргентиналик ҳужумчи мадридликлар сафини тарк этиш истагини ошкора маълум қилган эди.

«Агар Хулиан «Атлетико»да бахтли бўлмаса, воқеалар ривожи қандай тус олишини кузатамиз, лекин унинг кетишини тушунаман. Бу бир оз ғалати баёнотлар, аммо Хулиан — буюк футболчи ва сиз доим бундай ўйинчи жамоангизда бўлишини хоҳлайсиз. Бироқ, агар футболчи клубда қолишни истамаса, у илгаригидек фойдали бўлмай қўяди», — дея Пубилнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

Аввалроқ Альварес «Атлетико» раҳбариятидан «ўз орзусини амалга ошириш» учун уни қўйиб юборишларини очиқчасига сўраган, бироқ айнан қайси клубга ўтмоқчи эканлигини номламаган эди. Унга асосий даъвогар сифатида «Барселона» кўрилмоқда — каталонияликлар ҳужумчи учун аллақачон 100 миллион евро таклиф қилишга улгурган.

Киритилди: 16:45, 30.06.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик