Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Тебас Лапортани «Барселона» президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Баҳо:
+ | -

Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас Жоан Лапортани «Барселона» президенти сайловида қўлга киритган ғалабаси билан қутлади. Испания лигаси президенти Лапортанинг инаугурация маросимида нутқ сўзлади.

«Авваламбор, Лапорта ва унинг янги директорлар кенгашини сайловдаги муваффақият билан табрикламоқчиман. Ишончим комилки, яқин йилларда улар катта ютуқларга эришадилар. «Барселона»да амалга оширилаётган барча ишлар, жумладан, стадион реконструкцияси ҳам муваффақиятли бўлади. Бу янгиланиш Ла Лига учун жуда муҳим, айниқса, гап дунёнинг энг яхши клубларидан бири ҳақида кетаётганини ҳисобга олсак.

Орамизда келишмовчиликлар бўлган. Улар доим учраб туради, лекин биз ташкилотни ҳамиша ҳурмат қиламиз. Қарашларимиз турлича бўлиши мумкин, бироқ ҳар доим энг яхши қарорга келишга интиламиз. «Барса»нинг ишлари доимо бекаму кўст бўлишига умид қиламан.

Ортда қолган бир неча йил жуда қийин бўлди, лекин улар ҳозир тўғри йўлдан кетишмоқда. Жоан, сенга улкан зафарлар тилайман, чунки «Барса»нинг муваффақияти — бу Ла Лиганинг ҳам муваффақиятидир», — деди Тебас.

Киритилди: 17:10, 01.07.2026.
Ўқилди: 450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик