Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

«Тоттенхэм» «Ньюкасл»нинг Арчи Грей бўйича биринчи таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл Юнайтед» Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига ярим ҳимоячи Арчи Грейнинг трансфери бўйича расмий таклиф юборди. «Шпорлар» рад жавобини беришди ва ўз позициялари ўзгармаслигини маълум қилишди, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Манбанинг хабарига кўра, клублар ушбу босқичда келишувга эриша олишмади. «Ньюкасл» 20 ёшли инглиз футболчисига бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда ва ёзги трансфер ойнасида кейинроқ яна бир бор уриниб кўриши мумкин. «Тоттенхэм» эса ҳозирча футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас.

Грей 2024 йилнинг ёзида «Лидс»дан 41 миллион евро эвазига «Тоттенхэм»га ўтган эди. 2025/2026 йилги мавсумда у 32 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 19:46, 01.07.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик