Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

«РБ Лейпциг» Нусанинг нархини белгилади

Баҳо:
+ | -

21 ёшли норвегиялик вингер ёзги трансфер ойнасида «РБ Лейпциг»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport News ходими Филипп Хинце хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, «РБ Лейпциг» Нусани кейинги мавсум учун ҳам сақлаб қолмоқчи, бироқ 60 миллион евро миқдоридаги таклиф клубнинг позициясини ўзгартириши мумкин. Таъкидланишича, шу ёзда «РБ Лейпциг» албатта йирик сотувни амалга ошириши керак, аммо жамоанинг бош юлдузи — Ян Диомандени қўйиб юборишни ҳеч ким истамаяпти.

Ўтган мавсумда Нуса барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Жорий Жаҳон чемпионатида эса вингер тўртта учрашувда қатнашиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 13:42, 02.07.2026.
Ўқилди: 623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик