Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Витинья: «Умид қиламанки, эртанги кун Модрич учун қайғулироқ бўлади»

Баҳо:
+ | -1

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Витинья 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Хорватияга қарши кечадиган баҳс олдидан рақиблар сардори Лука Модрич ҳақида фикр билдирди. «Пари Сен-Жермен» футболчиси хорватиялик ярим ҳимоячи у учун ўрнак эканлигини тан олди, бироқ жамоавий мақсадларни шахсий хайрихоҳликдан устун қўйди.

«Модрич — мен учун кумир. Мен унга қарши ўйнаганман ва либослар алмашганман, лекин унга ўхшаш-ўхшамаслигим ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Умид қиламанки, эртанги кун у учун қайғулироқ бўлади», — дея Витиньянинг сўзларини ESPN келтирмоқда.

26 ёшли португалиялик футболчи турнирда ўз жамоасининг барча ўйинларида иштирок этди. Португалия «K» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва «L» гуруҳидан плей-оффга худди шундай иккинчи ўрин билан йўл олган Хорватия билан тўқнаш келади. Ушбу жуфтлик ғолиби 1/8 финалга йўл олади.

Киритилди: 15:32, 02.07.2026.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик