Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Фиорентина» Норвегия терма жамоаси аъзосини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» таркибни кучайтириш устида иш олиб боришни давом эттирмоқда ва «Сассуоло» ярим ҳимоячиси Кристиан Торстведтни сотиб олиш ниятида. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, жума куни икки клуб вакиллари учрашув ўтказишади ва унда 27 ёшли норвегиялик футболчининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилишади. Аввалроқ флоренцияликлар спорт директори Фабио Паратичи футболчининг агенти билан шахсий шартнома шартлари бўйича музокаралар ўтказиб бўлган.

«Сассуоло» Торстведтни тахминан 15 миллион еврога баҳоламоқда. Шу билан бирга, «Фиорентина» трансфер қийматини пасайтириш мақсадида келишувга «Болонья»даги ижарадан қайтган ярим ҳимоячи Симон Сомани қўшишни режалаштиряпти.

Торстведт айни пайтда Норвегия терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди. Жамоа Жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида Бразилияга қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. Якунланган мавсумда хавбек 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Италия клубидан ташқари, футболчига Туркиянинг «Бешикташ» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 02:53, 03.07.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик