Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Арсенал» Рожерсдан сўнг «Астон Вилла»нинг бошқа бир юлдузига харидор бўлмоқда

Баҳо:
+ | -

The Telegraph нашрининг хабар беришича, ҳимоячи Эзри Конса «Арсенал» клубининг эътиборини тортди.

Аввалроқ лондонликларнинг «Астон Вилла»нинг яна бир аъзоси — ярим ҳимоячи Морган Рожерсга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Нашрнинг берган маълумотларига кўра, «Вилла» Рожерсни 130 миллион фунтга баҳолаган, бу эса «Арсенал» ушбу футболчи учун тўлашни режалаштирган маблағдан анча кўпдир.

«Тўпчилар» Рожерснинг нархини туширишга ҳаракат қилиб кўришадими-йўқми, ҳозирча номаълум, бироқ эндиликда уларнинг Консага ҳам қизиқиш билдираётгани ойдинлашди.

Ҳимоячининг амалдаги шартномаси тугашига икки йил қолган ва катта эҳтимол билан «Астон Вилла» уни тахминан 60 миллион фунтга баҳолайди. Бу маблағ ҳам «Арсенал» 28 ёшли футболчи учун ажратмоқчи бўлган суммадан юқоридир.

Ҳозирча «Арсенал» Рожерс ва Конса бўйича расмий таклиф киритадими ёки улардан фақат биттасининг трансфери билан чекланадими, номаълум. Ҳимоячи номзодини Премьер-лигадаги муваффақиятни янада ривожлантириш ва Чемпионлар лигаси финалига қайта чиқиш йўлларини излаётган бош мураббий Микель Артета таклиф қилган деб ҳисобланмоқда.

Консанинг майдондаги энг севимли позицияси — ҳимоя маркази ҳисобланади, бироқ у ўнг қанот ҳимоясида ҳам муваффақиятли тўп сура олади.

Киритилди: 03:57, 03.07.2026.
Ўқилди: 1385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик