Каталониянинг «Барселона» жамоаси «Челси» посбони Петер Чехга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Мundo Deportivo хабар беради.
Манбада айтилишича, мавсум якунлангач жамоани тарк этиши аниқ бўлган Виктор Вальдеснинг ўрнига раҳбарият айнан Чехни кўрмоқчи. Ҳозирча расмий таклиф ҳақида хабар берилмаган, лекин клубнинг Чехни кузатаётгани маълум қилинган.













