TMW радиоси эфирида собиқ ҳужумчи Артуро ди Наполи 30 июнь куни «Рома» билан амалдаги шартномаси якунига етган Пауло Дибала атрофидаги вазиятга муносабат билдирди.
«Биз ҳаммамиз Дибалани ва унинг футбол даражасини яхши биламиз. У «Рома» билан янги шартнома борасида келишиб олиши керакми? Мен учун бу ҳар икки томон учун ҳам энг мантиқий йўлдир. Агар у футболдан завқ олмоқчи бўлса, шу клубда қолиши лозим. У энг юқори ўринлар учун курашишга пули бор ва Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоада тўп суриши мумкин бўлади. Назаримда, бу энг оқилона қарордир», - деди Ди Наполи.
Ўтган мавсумда Дибала А Серия доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













