Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Меньян фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Милан» ва Франция терма жамоаси дарвозабони Майк Меньян фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Журналист Маттео Мореттонинг берган маълумотларига кўра, «Челси» посбонни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби французга бўлган қизиқишини қайта тиклади – «кўклар» ёзнинг бошидаёқ футболчи билан шартнома имзолашни хоҳлашган эди. Меньяннинг ўзи ҳам «Стэмфорд Бридж»га кўчиб ўтишга қатьий қарор қилган ва трансферни амалга ошириш учун бор кучини ишга солмоқда.

Майк Меньян 2021 йилда «Лилль»дан 16 миллион евро эвазига «Милан»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда дарвозабон «россонерилар» сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 38 та гол олиб чиқди ва 16 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 17:58, 03.07.2026.
Ўқилди: 348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик