«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо, агар Энцо Фернандес жамоани тарк этса, лондонликлар «Реал» ярим ҳимоячилари Орельен Тчуамени ва Арда Гюлерни трансфер қилишга уриниши керак, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Тчуамени ва Гюлер Жозе Моуриньюнинг «Реал» бош мураббийи этиб тайинланганидан кейин ўз келажагига нисбатан иккиланмоқда.
Мадрид клуби раҳбарияти франциялик ярим ҳимоячини сотишни истамайди. Бироқ, агар «қаймоқранглилар» «Челси»дан Энцо Фернандесни харид қилса, Тчуамени трансферига рухсат берилиши мумкин. Шу билан бирга, «Реал» уни 90 миллион евродан кам маблағга сотиш ниятида эмас.
Шунингдек, Хаби Алонсо «Реал»да мураббий сифатида фаолият юритган даврида ҳам Тчуамени, ҳам Арда Гюлер билан яхши муносабатда бўлгани таъкидланмоқда.













