"Челси" ҳимоячиси Трево Чалоба "Интер"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақдаги маълумотни инсайдер Николо Скира эълон қилди.
Агар манбага ишонадиган бўлсак, Италия чемпиони 26 ёшли футболчи билан келишувга эришган. Томонлар 2031 йилга қадар мўлжалланган шартномани ўзаро келишиб олишди, бироқ "Интер" ҳали "Челси" билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиши керак.
Инглизлар 35 миллион евро ва бунга қўшимча 5 миллион бонус талаб қилмоқда, аммо ҳозирча "Интер" фақатгина 30 + 5 миллион евро тўлашга тайёр. Айни пайтда клублар бонуслар тафсилоти ва кейинги трансфердан фоиз ажратиш бандини муҳокама қилишмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Чалоба барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 47 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та гол муаллифига айланди.













