Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Фолланд профессионал футболчилик фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Германиялик ҳужумчи Кевин Фолланд профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.

33 ёшли футболчи мурожаатида бу қарорни қабул қилиш осон бўлмаганини таъкидлаб, футболда ўтказган 16 йили учун миннатдорлик билдирди.

«Баъзан шахсий бахтингизга мос келмайдиган қарорларни қабул қилишга тўғри келади. Барибир ҳар бир футболчининг фаолияти бир куни якунланади — бу вақт мен учун ҳам келди. Футболдаги ажойиб 16 йил учун раҳмат. Бу мен учун ҳақиқий байрам эди. Футболни жуда қаттиқ соғиниб қоламан», — деди Фолланд.

Футболчилик фаолияти давомида немис ҳужумчиси 614 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 306 та самарали ҳаракат (гол ва голли узатма) қайд этди.

Фолланд фаолияти давомида «Хоффенхайм», «Байер», «Монако», «Унион Берлин» ва «Мюнхен 1860» клублари шарафини ҳимоя қилди.Германия терма жамоаси сафида эса у 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.Футболчининг сўнгги клуби «Мюнхен 1860» бўлди.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 22:32, 03.07.2026.
Ўқилди: 543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик