Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гранит Жака ёзги трансфер ойнасида «Сандерленд»ни тарк этмайди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Лондоннинг «Челси» клуби 33 ёшли футболчи учун 8 миллион фунт стерлинг (тахминан 9,2 миллион евро) таклиф қилган. Бироқ «Сандерленд» бу таклифни етарли деб ҳисобламаган ва рад этган.
Шундан сўнг ўтказилган музокараларда Жака клубда қолишга қарор қилганини тасдиқлади. Швейцариялик ярим ҳимоячи айни пайтда жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири сифатида баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Жакани ўз жамоасида кўришни шахсан хоҳлаган. Иккиси аввал «Байер»да бирга ишлаган.
Гранит Жака 2025 йил ёзида «Байер»дан «Сандерленд»га бонуслар билан бирга 17,5 миллион фунт стерлинггача бўлган трансфер эвазига ўтган эди.
2025/2026 йилги мавсумда у Англия Премьер-лигасида 36 та ўйин ўтказиб, «Сандерленд»нинг чемпионатни 7-ўринда якунлаши ва Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритишида муҳим ҳисса қўшди.













