Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

FIFPro касаба уюшмаси ЖЧнинг барча ўйинларида сув ичиш учун танаффус сўрамаганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Профессионал футболчиларнинг халқаро касаба уюшмаси (FIFPro) ФИФАдан Жаҳон чемпионатининг барча ўйинларида мажбурий сув ичиш учун танаффуслар жорий этишни сўрамаганини билдирди.

Аввалроқ ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ҳар бир тайм ўртасидаги тўхталишлар футболчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилганини ва бунинг тижорат манфаатларига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган эди. Бироқ The Times нашрининг FIFPro'даги манбалари ташкилот барча ўйинларда бундай тўхталишларни «мутлақо» талаб қилмаганини маълум қилди.

Касаба уюшмасининг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда: сув учун танаффуслар фақатгина об-ҳаво ҳаддан ташқари иссиқ бўлган — ҳарорат 28 даражадан юқори бўлган ўйинлардагина зарур.

«Биз бу танаффусларнинг ҳар бир ўйинда бўлишини истамагандик. Ҳарорати назорат қилинадиган (кондиционерли) стадионларда бундан ҳеч қандай мантиқ йўқ — фақат тижорий мақсадлар бундан мустасно», — дейди FIFPro'нинг юқори лавозимли вакилларидан бири.

ФИФА ушбу танаффусларга Coca-Cola компаниясига тегишли Powerade бренди ҳомийлик қилаётганини тасдиқлади, бироқ бу шунчаки аввалдан мавжуд бўлган ҳомийлик шартномасининг бир қисми эканлигини даъво қилмоқда. Шунингдек, телеканаллар ҳам ушбу қўшимча тўхталишлардан реклама намойиш этиш учун фойдаланмоқда.

Киритилди: 16:45, 04.07.2026.
Ўқилди: 506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик