Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Славен Билич Хорватия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатида Хорватия терма жамоаси Португалиядан мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этганидан сўнг, Хорватия футбол федерацияси бош мураббийни ўзгартириш ҳақида ўйлай бошлади. Бу ҳақда Sportske Novosti нашри хабар бермоқда.

Раҳбарият амалдаги бош мураббий Златко Даличга жамоадаги келаси фаолияти ҳақида ўйлаб кўриши ва кейинги режаларини тайёрлаши учун вақт берди, бироқ бунга параллел равишда янги устоз қидириш ишларини бошлаб юборди.

Бош мураббийлик постига асосий номзод сифатида Славен Билич кўрилмоқда. У 14 йиллик танафусдан сўнг яна миллий терма жамоа бошқарувига қайтиши мумкин. Шунингдек, вариантлар орасида Ивица Оличнинг ҳам номи тилга олинмоқда.

Ҳали турнир бошланишидан олдин федерация вакиллари Биличнинг эҳтимолий тайинловига бўлган муносабатини билиш мақсадида терма жамоанинг бир қатор футболчилари билан суҳбатлашишган эди. Жамоа ичидаги реакция умумий ҳисобда ижобий бўлган. Эслатиб ўтамиз, Билич 2024 йилда Саудия Арабистонининг «Ал-Фатеҳ» клубидан кетганидан бери ишсиз ҳисобланади.

Киритилди: 18:27, 04.07.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик