Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Дэвис: «Жамоага юк бўлишни хоҳламадим»

Баҳо:
+ | -

Канада терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис ЖЧ-2026 1/8 финали доирасидаги Марокашга қарши ўйинда нега майдонга тушмагани сабабини айтди.

Канадаликлар 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, ўз уйларида ўтаётган мундиалдаги иштирокларини якунлашди. «Бавария» вакили бутун ўйинни захира ўриндиғида ўтказди.

«Машғулот пайтида ноқулайлик ҳис қилдим. Мураббий мендан 100 фоиз тайёр ёки тайёр эмаслигимни сўради, мен эса йўқ деб ростгўйлик билан жавоб бердим. Мен жамоага юк бўлишни, майдонга идеал бўлмаган ҳолатда тушишни хоҳламадим. Бундай жароҳат билан таваккал қилиб бўлмасди», — деди 25 ёшли футболчи OneSoccer нашрига берган интервьюсида.

Альфонсо Дэвис бутун турнир давомида атиги 15 дақиқа ҳаракат қилди — у 1/16 финал босқичидан ўрин олган Жанубий Африка Республикасига (ЖАР) қарши учрашувда захирадан майдонга тушган эди.

Киритилди: 14:25, 05.07.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик