Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Австралия футбол федерацияси жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг бош мураббийни қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Австралия футбол федерацияси миллий терма жамоа жаҳон чемпионатини тарк этганидан кейин бош мураббий Тони Поповичга тўлиқ ишонч билдирди. Жамоа пенальтилар сериясида Мисрга имкониятни бой бериб, 1/16 финал босқичида мусобақадаги иштирокини якунлади.

«Бу кампания жуда муваффақиятли ўтди. Попович терма жамоани қабул қилиб олганида, вазият осон эмас эди. У жамоани турнирга тўғридан-тўғри олиб чиқди, шундан сўнг 11 та ғалабадан иборат серия қайд этилди, шунингдек, у таркиб кенглигини оширишга муваффақ бўлди. Жуда қийин гуруҳдан чиқиш ва жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўл олиш — бу улкан муваффақият», — деди Австралия футбол федерацияси бош ижроия директори Мартин Кугелер ESPN нашрига берган интервьюсида.

Попович ўз лавозимида фаолиятини давом эттиради ва австралияликларни 2027 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёрлайди. Жамоа ушбу турнирда биринчи ва охирги марта 11 йил аввал ғолиб чиққан эди.

Киритилди: 15:21, 05.07.2026.
Ўқилди: 297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик