Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Упамекано Германия терма жамоаси ҳимоячиси Жонатан Та манзилига айтилган ирқчилик ҳақоратларини оммавий равишда қоралади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Деотшанкюль Упамекано жамоадоши, Германия терма жамоаси ҳимоячиси Жонатан Та ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Парагвайга қарши ўйинда (1:1, пенальтилар бўйича — 3:4) пенальтини голга айлантира олмаганидан сўнг унинг шаънига билдирилган ирқчилик руҳидаги шарҳлар ҳақида гапирди.

«У билан алоқада бўлиб турибман. Ўйиндан кейин унга ёздим ва унинг жуда кучли инсон эканлигини биламан. У билан бир жамоада ўйнаётганимдан жуда хурсандман — унда ажойиб менталитет бор. Жонатан ўша пенальтини ўзи тепмоқчи бўлди, чунки у доим шундай руҳият билан ажралиб турган. У ҳам Германия терма жамоаси, ҳам «Бавария» учун жуда муҳим футболчи. Нега ҳалигача бундай одамлар борлигига тушунмайман — мен ирқчиликни қабул қила олмайман. Аммо у бунга чалғиб қолмаслиги керак. Шунчаки олдинга ҳаракат қилишда давом этиш ва бор кучини бериш лозим», — дея Юпамеканонинг сўзларини Sky Sport Germany журналисти Керри Хау келтирмоқда.

Жаҳон чемпионати — 2026 АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтмоқда. Турнир 11 июнда бошланган бўлиб, 19 июлда якунига етади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Киритилди: 15:34, 05.07.2026.
Ўқилди: 362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик