Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Челси»нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

«Челси» клубининг собиқ футболчиси Гаэль Какута 35 ёшида фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Ёш ўтаётганига қулоқ солиш ва ҳар бир нарсанинг ўз ниҳояси борлигини тан олиш керак бўлган пайт келади. Ҳозир фаолиятимни якунлаганимни эълон қилмоқчиман. Менинг йўлимда учраган барчага: оиламга, яқинларимга, мураббийларимга, жамоадошларимга, раҳбарларга, мухлисларга ва менга ишонган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман», — деб ёзди Какута ижтимоий тармоқларда.

Гаэль Какута фаолияти давомида бир қатор таниқли клубларда, жумладан, «Челси», «Фулхэм», «Лацио», «Севилья», «Райо Вальекано», «Ланс» ва бошқа жамоаларда тўп сурган. У «Челси» сафида 2009/10 йилги мавсумда Англия чемпиони ва ўша мавсумда Англия Кубоги соҳибига айланган. Шунингдек, Какута Франция терма жамоаси билан 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Европа чемпиони бўлган ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Киритилди: 19:56, 05.07.2026.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик