Қанот ҳужумчиси Базумана Туре «Ньюкасл» аъзосига айланди. Бу ҳақдаги тегишли маълумот инглиз клубининг расмий сайтида эълон қилинди.
20 ёшли вингер Германиянинг «Хоффенхайм» клубидан сотиб олинди. Миш-мишларга кўра, трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил этган. «Қарғалар» меҳнат шартномасининг аниқ муддати ҳақида маълум қилишмади, бироқ клуб баёнотида шартнома узоқ муддатли характерга эга эканлиги айтилган.
Ивуарлик (Кот-д'Ивуар) футболчи Германияда 2025 йилнинг февраль ойидан буён тўп суриб келаётган эди. «Хоффенхайм» таркибида Туре 45 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми 21 август куни старт олади.













