Афсонавий инглиз ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард «Ливерпуль» клуби тарихидаги энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жеррард статистика таҳлили ҳамда «Ливерпуль» афсоналарининг овозлари берилганидан сўнг энг яхши деб эътироф этилди. Бундан ташқари, 1,3 миллиондан ортиқ мухлис ҳам унга овоз берган. Рейтинг футболчиларнинг маҳорати, жамоа ўйинига кўрсатган таъсири, шунингдек, «қизиллар» сафидаги фаолияти давомида эришган муваффақиятлари асосида шакллантирилди.
Стивен мерсисайдликлар жамоаси таркибида 1998 йилдан 2015 йилгача тўп сурган. 2015/2016 йилги мавсумда у «Лос-Анжелес Гэлакси» клубида ўйнади ва шундан сўнг фаолиятини якунлади.













